Коррупцияга қарши курашда кўмаклашган шахслар 5,5 млн сўмгача бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин. Ушбу шахслар давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши ҳам мумкин. Ҳукумат қарори билан рағбатлантириш асослари белгиланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Марказий банк раҳбариятида коррупцияни олдини олишга хоҳиш борлигига шубҳа билдирди. Унинг айтишича, «комплаенс назорат» тизими бўйича ўқитишга тижорат банклари Марказий банк раҳбарияти орқали «вақт йўқ» дея жавоб берган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов «Газета.uz»га берган интервьюсида олдин эгаллаган лавозимларида учраган коррупция ҳолатлари, Ўзбекистонда коррупцияни қўзғатувчи омиллар, қонунчиликда қандай бўшлиқлар борлиги ва агентлик давлат бюджетини талон-тарож қилиш ҳолатлари билан қандай курашиши ҳақида сўзлаб берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари «Инсон қадр-қиммати — энг олий қадрият» махсус курси бўйича ўқитилади, дейилади президент иштирокидаги йиғилишда. Давлат раҳбари суд тизимини «бир суд — бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш, «назорат тартибида ишларни кўриш» амалиётидан воз кечиш, ерга бўлган ҳуқуқлар кафолатини кучайтириш, одил судлов ва коррупция рейтингини жорий этиш, адвокатлар ролини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг